Инфекцион кассаликлар бўйича Конференцияда гиповолемияни даволашда янгича ёндашув презентацияси

Тошкентда 2014 йил 28-30 октябрь кунлари ўтказилган IV Инфекцион касаликлар бўйича илмий-амалий конференцияда инфекцион паталогиялар ва унинг замонавий даво усуллари масалалари мухокама этилди. 

Маърузачиларнинг тақдимоти ҳамда мухокамалар "Инфекцион касалликларда ташхис ва даволашдаги янгиликлар", Янги ва қайта пайдо бўлаётган касалликлар эпидиологияси, клиникаси, курашиш йўллари", "ВИЧ инфекция: йўналишлар, натижалар, мамлакат миқиёсидаги дастурлар истиқболи" Вакцинопрофилактика: самарадорликни бахолаш ва янги вакциналарни амалиётга тадбиқ этиш" каби мавзуларга қаратилди.  

"Инфекцион касалликларда ташхис ва даволашдаги янгиликлар" секциясининг йиғилиши доирасида т.ф.н. Тўйчиев Ж.Д. (Эпидимиология, Микробиология ва Инфекцион кассаликлар ИТИ)  кўпчиликда катта қизиқиш уйғотган "Томир ичи регидратациясига дифференцияланган ёндашув" (Differential approach of Intravenous Rehydration) номли маърузасини тақдим этди. 

Маърузачи инфекцион касалликлар билан оғриган беморларда дегидратацияни даволашда дифференцияланган регидратация усулининг самарасини аниқ изланиш ва тадқиқотларга асосланган холда тақдим этди. Ўзининг самараси ва хавфсизлиги билан мазкур жараёнда ишлатиш учун танланган Jurabek Laboratories компаниясининг Регидратоник и Регидратоник Форте, Каденс, Ринлактин ва Рингер каби дори воситалари мазкур ёндашувни реал имкониятлари ва ютуқларини намоён этишга ёрдам берди. Хулоса сифатида, маърузачи кассаликдаги асосий симптомларнинг ижобий динамикаси ҳамда таклиф этилган даво усулининг ютуқли натижаларини намойиш этди.  

Конференцияда иштирок этган врачлар Jurabek Laboratories компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бошқа дори воситалари билан бевосита танишиш имконига эга бўлдилар. Хусусан, дегидратацияни босқичма-босқич даволашда қўлланиладиган Регидратоник, Каденс, Рингер эритмалари иштирокчиларнинг қизиқишига сабаб бўлди. 

  

Шунингдек, қон йўқотиш, яъни гиповолемияда қўллашга мўлжалланган ва мамлакат дори воситалари бозори учун янги бўлган Волюстим (Jurabek Laboratories) препарати алоҳида қизиқиш уйғотди. Волюстим - охирги авлод гидроксиэтилкрахмал сирасига кириб, тетракрахмал хисобланади ва идеал коллоид эритма талабларига тўлиқ жавоб беради. 

Хавфсизлик профилига эга бўлган мазкур дори воситаси 6 соатгача давом этувчи юқори волемик самара, минимал аллергик хавф ҳамда буйрак орқали тўлиқ чиқарилиш хусусиятига эга экани билан ажралиб туради. 

Шу тариқа, Волюстимдаги оптимал молекуляр оғирлик (130кДа), оптимал алмашинув даражаси (0,42) ҳамда оптимал С2/С6 (6:1)   нисбати натижасида дори воситасини кўллаш жараёнида номақбул асоратлар келиб чиқмайди.