Jurabek Laboratories "Саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржа 2015"нинг фаол иштирокчиси

2015 йил 8-10 апрель кунлари анъанавий Саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржа фаолият бошлади. Jurabek Laboratories компанияси ярмаркада фаол иштирок этиб, тиббиёт  корхоналари ўнлаб контрактларни тузиш имконига эга бўлди.  

Jurabek Laboratoriesнинг барча дори маҳсулотлари юқори самарали ва хавфсиз экани билан ажралиб туради ва мазкур кўрсаткичлари бўйича тиббиёт ходимлари ва экспертларнинг ишончини қозониб бормоқда.  Кооперацион биржа иштирокчилари компания томонидан охирги йилларда ишлаб чиқариши йўлга қўйилган янги дори маҳсулотларига катта қизиқиш билдирди. Jurabek Laboratories вакиллари тиббиёт муассасаларига дори маҳсулотларининг хусусиятлари, нарх ва сифат кўрсаткичлари бўйича маъқул таклифлар  борасида батафсил маълумот бердилар. 

Jurabek Laboratories фаолияти ва янги дори маҳсулотлари  ОАВ вакилларини ҳам бефарқ қолдирмади. Журналистлар маҳаллий шароитда дори дармонларни ишлаб чиқариш талаблари ва шарт-шароитлари, ҳамда янги дори препаратларини ўзлаштириш тажрибасига алоҳида қизиқиш билдирдилар.